Акциядорларга

BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” aksiyadorlik jamiyati

ulgurji hududiy baza акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши

БАЁННОМАСИ

 

 

Бухоро ш. Соат: 10.00 2017 йил 12 май

 

Йиғилишни жамият Кузатув кенгаши раиси Б.Рустамов олиб борди ва ушбу йиғилиш 2016 йил якунларига бағишлангани ҳақида маълумот берди.

  • Б.Рустамовнинг таклифига биноан акциядорлар Кузатув кенгаши томонидан ташкил қилинган йиғилишнинг саноқ комиссияси ваколатларини тасдиқладилар.

Саноқ комиссияси раиси Н. Гафарова йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш натижалари билан таништирди. Саноқ комиссияси маълумотига кўра йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган, 2017 йил 05 май куни ҳолатида шаклантирилган реестр асосида тузилган акциядорлар рўйхатига биноан 553280 дона овоз берувчи акция эгалари бўлган 5 нафар акциядор йиғилишда қайд этилган.

Йиғилиш кворуми 100 % ни ташкил қилмоқда.

Йиғилиш ўз ишини бошлаш вакоколатига эга.

Саноқ комиссияси хулосасига асосланган ҳолда Рустамов Б. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” A J UHB акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини очиқ деб эълон қилди ва йиғилишга таклиф этилганлар билан таништирди. Жумладан Давлат активларини ишончли бошқарувчисининг ваколатли вакили сифатида “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси бошқарма бошлиғи Асамов Шарафидин Сайфитдинович, жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари, Бошқарув аъзолари, жамият раҳбарлик органларига сайлаш учун номзозоди кўрсатилган шахслар.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳаимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ йигилишга Кузатув кенгаши рахбари раислик қилиши тўғрисида Б.Рустамов маълумот берди.

Йиғилиш котиби этиб Сухроб Расулов сайланди.

Сўнгра йиғилиш раиси Кузатув кенгаши томонидан белгиланган йиғилиш кун тартибини ҳамда йиғилиш регламенти ва иш тартиби бўйича таклифларни акциядорларга тақдим этди:

Йиғилиш кун тартиби:

1. Акциядорлиарнинг йиллик умумий йиғилиши регламенти ва иш тартибини тасдиқлаш.

2. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Бошқаруви раисининг 2016 йилдаги молия-хужалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткиларини бажаришини таъминлаш бўйича ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда 2017 йилдаги режалар тўғрисида.

  1. BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Тафтиш комиссияси томонидан 2016 йилда амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботи ва жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулоси.
  2. BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Кузатув кенгашининг жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича 2016 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ва 2017 йилдаги режалар тўғрисида.

5. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2016 йил молия-хўжалик фаоляти якуни бўйича йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарар ҳисоб варағини тасдиқлаш тўғрисида.

6. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2016 йил фаолияти якунлари ҳамда бошқарув фаолятини баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

7. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойданинг тақсимлаш ва дивидентларни тўлаш тартиби.

8. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Бошқарув раиси билан бир йилга меҳнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида.

9. 2017 йилга мўлжалланган “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида.

10. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB ташкилий тузулмасини тастиқлаш.

11 “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.

12. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.

13. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Бошқарув аъзоларини сайлаш.

14. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2017 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотни танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.

15. 2016 йил якунлари бўйича “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Кузатув кенгаши аъзоларига ва Тафтиш комсиссияси раисига мукофот миқдорини тайинлаш.

16. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 59 ва 75 моддаларига мувофиқ корхонагинг бизнес-режасига 2017 йил давомида зарурат бўлганда ўзгартириш киритиш ваколатини Кузатув кенгашига бериш тўғрисида.

Амалдаги Қонунга мувофиқ кун тартибидаги барча масалалар юзасидан овоз бериш бюллетенлар ёрдамида амалга оширилади.

Йиғилиш регламенти: ҳисоботлар юзасидан сўзга чиқиш учун - 15 дақиқагача, ҳисоботлар муҳокамасига сўз учун - 5 дақиқагача, сафоллар учун - 3 дақиқа. Йиғилишни танафуссиз ўтказиш. (масалани очиқ овоз бериш йўли билан қабу қилиниши келишиб олинди)

 

Биринчи масала бўйича : йиғилиш раиси Б.Рустамов йиғилиш регламенти ва иш тартибини тасдиқлаш бўйича овозга қуйди

 

1. Акциядорлиарнинг йиллик умумитй йиғилиши регламенти ва иш тартибини тасдиқлаш.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қабул қилинди: бир овоздан

Йиғилиш раиси ушбу натижаларни акциядорларга тақдим бюллетенларга қайд этишларини таклиф қилди.

Иккинчи масада бўйича: йиғилиш раиси Б.Рустамов BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Бошқаруви раисининг 2016 йилдаги молия-хужалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткиларини бажаришини таъминлаш бўйича ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда 2017 йилдаги режалар тўғрисида сўз Бошқарув раиси Ибодулло Холовга берилди. (ҳисобот матни илова қилинади)

Ҳисобот юзасидан сўзга чиқганлар Бошқарув ишини ижобий баҳолаб, унинг фаолиятини янада такомиллаштириш борасида фикр билдирдилар.

  • раиси кун тартбининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.

Учинчи масала бўйича:BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Тафтиш комиссияси томонидан 2016 йилда амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботи ва жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулоси билан комиссия раиси Содиқ Нартажиев сўзга чиқди (ҳисобот матни илова қилинади).

Ҳисобот юзасидан сўзга чиқган акциядор Юсупхон Ишматов тафтиш комиссияси ишини янада фаоллаштириш борасида ҳамда унинг 2016 йилги фаолиятини қониқарли баҳолаш тўғрисида таклифлар билдирдилар.

  • раиси кун тартбининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга  муносабатларини билдиришларини сўради.

Тўртинчи масала бўйича:BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Кузатув кенгашининг жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича 2016 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ва 2017 йилдаги режалар тўғрисида Кузатув кенгаши раиси Б.Рустамов сўзга чиқди (ҳисобот матни илова қилинади).

Сўзга чиқган акциядорлар Кузатув кенгашининг 2015 йилги фаолиятини қониқарли баҳолаш хусусида фикрларни баён этдилар.

Йиғилиш раиси кун тартбининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.

 

Бешинчи масала бўйича: “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2016 йил молия-хўжалик фаоляти якуни бўйича йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарар ҳисоб варағи тўғрисида маълумот учун сўз корхонанинг молия масалалари бўйича менеджери (бош ҳисобчиси) Л.Абдуллаевага берилди. (бухгалтерия баланси ва молия фаолияти натижалари илова этилади).

Йиғилиш раиси кун тартбининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.

Олтинчи масала бўйича: ““BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2016 йил фаолияти якунлари ҳамда бошқарув фаолятини баҳолаш мезонлари бўйича ООО «PROGRESS-Aydit» томонидан ўтказилган аудиторлик текшируви хулосаси билан йиғилиш раиси акциядорларни таништирб, унда жамият фаолияти ижобий баҳоланганини таъкидлади.(аудиторлик хулосаси илова қилинади)

  • раиси кун тартбининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.

Еттинчи масала бўйича: ““BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2016 йил моля-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойданинг тақсимлаш ва дивидентларни тўлаш тартиби юзасидан йиғилиш раиси Ш.Хакимов Кузатув кенгашиининг 2017 йил 28 апрелдаги йиғилишида 2016 йил моля-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойданинг қуйидаги тақсимотини тақдим этди.

2016 йил якунларига бўйича “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB томонидан олинган 459 966 000 сўм соф фойдани қуйидагича тақсимлаш:

1) Соф фойданинг 203 784 480 сўмини ёки 44,31 % ни жамиятнинг жамғарилган (тақсимланмаган) фойда ҳисобига йўналтириш.

  • 2) Соф фойданинг 256 181 520 с ёки 55,69 % ни дивидендларга йўналтириш. Ўртача бир акцияга ҳисобланадиган дивиденд 434 сўмни ташкил қилади, бу эса имтиёзли акцияларрга белгиланган дивиденд миқдоридан (290,75 сўм) кўп бўлганлиги сабабли жамият Уставининг 10.4 моддасига асосан имтиёзли акцияларга одий акцияларга ҳисобланадиган дивидендлар тўланади.

Йиғилиш раиси кун тартбининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.

 

Саккизинчи масала бўйича: : “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Бошқарув раиси билан бир йилга меҳнат шарномаси муддатини узайтириш тўғрисидаги масалага юзасидан йиғилиш раиси шубу масала Кузатув кенгаши томонидан 2017 йил 25 апрелда кўриб чиқилганлиги ва ташқи аудит хисоботига асосланиб Бошқарув раиси фаолиятини қониқарли баҳоланиб, ушбу масала бўйича BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Бошқаруви раиси И.Х.Холов билан бир йилга меҳнат шарномаси муддати узайтирилсин деган таклиф киритилаётганлигини баён этди.

  • раиси кун тартибининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.
  • масала бўйича: Йиғилиш раиси 2017 йилга мўлжалланган “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг бизнес-режасини тақдимоти юзасидан сўз корхонанинг тижорат масалалари бўйича менеджери (Бошқарув раиси ўринбосари) Р.Алиевга берди. Маърузачи Кузатув кенгаши томонидан 2016 йил 25 ноябрда маъқулланган ҳамда 2017 йил 28 апрелда қайта кўриб акциядорлар йиғилишига тақдим этган жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тақдим этиб, унинг асосий параметралари хусусида асосланган маълумот берди. (Жамият бизне-режаси илова этилади). Муҳокамадан сўнг йиғилиш раиси кун тартибининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради

Ўнинчи масала бўйича: Йиғилиш раиси Б.Рустамов “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB ташкилий тузулмасини тастиқлаш масаласи қонунга мувофиқ йиғилиш томонидан кўриб чиқилиши лозимлигини билдириб, 2016 йил 22 апрелда ўтказилган акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланган эди ва бошқарув томонидан жорий этилгани тўғрисда ахборот берди ва. хозиргача ушбу ташкилий тузулма бўйича корхона самарали фаолият кўрсатиб келаётгани даслабки молия-хўжалик фаолияти натижалари тасдиқланганини билдирди.

Тақдим этилган жамиятнинг ташкилий тузулмаси муҳокама этилгандан сўнг йиғилиш раиси кун тартибининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради

Ўн биринчи масала бўйича: Йиғилиш раиси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқланини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунининг 76-моддасига мувофиқ Кузатув кенгаши аъзолари бир йил муддатга сайланади. Шунинг дек жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланишлари чекланмайди.

Мазкур Қонуннинг 63-моддаси талабларига мувофиқ бир қатор акциядорлар Кузатув кенгашига йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун ёзма таклифларини киритган эдилар ва уларни кенгаш ўзининг 2017 йил 10 февралдаги йиғилишида кўриб чиқди ва қуйидаги қарорга келди:

BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” aksiyadorlik jamiyati ulgurji hududiy baza акциядорлари Ю.Ишматов, О.Мирзаев К.Рахимовлар ва Давлат активларини бошқариш Маркази томонидан билдирган 2016 йил якунлари бўйича ўтказиладиган йиллик умумий йиғилишида:

А) Кузатув кенгаши таркибига Гайбулов Абдулло Насуллаевич, Ким Юрий Иванович, Хакимов Шухрат Темурович, Рахматов Алишер Бахшиллаевич, Рустамов Бахтиёр Равшанович, Мўминов Абдулло, Рахимов Миршод Ҳамидович ва Қосимов Одил номзодлари;

Б) Тафтиш комиссияси таркибига: Нартажиев Содиқ, Отабаев Ахмад Юсупович, Сафаров Шерали, Қаландаров Жавлонбек Жамолович номзодлари;

В) Бошқарув таркибига: Алиев Рахмат Гулямович, Ибодуллаев Рустам, Абдуллаева Луиза Юсуповна, Рўзиев Фатулло, Худоёров Баходир номзодлари сайловга қўйилиши таклифлари қабул қилинди.

Йиғилиш раиси таъкидладики жамият Уставига кўра Кузатув кенгаши аъзолари сони 5 нафар деб белгиланган. Давлат автивларини ишончли бошқарувчиси сайланмасдан Кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланганини инобатга олиб, кенгашга 6 нафар номзоддан 4 нафари кенгаш аъзоси сайланиши лозимлиги билдирилди.

Масала юзасидан сўзга чиқган саноқ комиссияси раиси Н.Гаффарова акциядорлага алохида тушунча бериб, Кузатув кенгашига сайловлар кумулликатив овоз бериш йўли билан амалга оширилишини таъкидлади. Бу дегани акциядорнинг овозлари сайланиши лозим булган кенгаш аъзолари сонига кўпайтирилади ва акциядор ўзининг хохиши билан бюллетенга киритилган номзодларга уларни эркин тақсимлаши мумкин. Кўп овоз олган 4 нафар номзод сайланган деб ҳисобланади.

Йиғилиш раиси кун тартибининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли номзодлар такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.

Ўн иккинчи масала бўйича: йиғилиш раиси “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш масаласи юзасидан Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқланини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни ҳамда Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставга мувофиқ Тафтиш комиссияси бир йил муддатга сайланиши ва айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмаслигини тиъкидлади.

Жамият Уставига мувофиқ уч нафар аъзодан иборат бўлиши Уставда белгиланган. Кузатув кенгаши 2017 йил 10 февралдаги йиғилишида тақдим этилган барча таклифларни кўриб чиқиб, Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш учун 4 нафар номзодларни киритган:

  1. Нартажиев Содиқ
  2. Отабаев Ахмад Юсупович
  3. Сафаров Шерали
  4. Қаландаров Жавлонбек Жамолович

Ушбу номзодлардан 3 нафари сайланиши лозим.

Янги таҳрирдаги Қонунга мувофиқ Кузатув кенгаши аъзолари ва Бошқарув аъзолари бўлмиш акциядорлар Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлашда овоз беришлари мумкин.

Йиғилиш раиси кун тартибининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли номзодлар такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.

Ўн учинчи масала бўйича: Йиғилиш раиси Б.Рустамов жамият Уставига мувофиқ 5 кишидан бўлган Бошқарув бир йил муддатга сайланишини билдирди. Ушбу таркибда Бошқарувга рахбарлик қиладиган раис алохида сайланади. “Бошқарув тўғрисда”ги низомага мувофиқ олдиндан сайланган ва у билан меҳнат шартномаси муддати узайтирилган Бошқарув раиси Бошқарув таркибига сайлаш бюллетенига киритилмайди ва қайта овозга қўйилмайди. Шу боис Холов Ибодулло Хамитович номзоди, у билан бошқарув раиси сифатида мехнат шартномаси муддати бир йилга узайтирилгани сабабали Бошқарув аъзоларини айлаш бюллетенига киритилмайди

Кузатув кенгашининг акциядорларнинг таклифлари юзасидан қабул қилган қарорига мувофиқ Бошқарув таркибига қуйидаги номзодлар тавсия этилган:

1. Алиев Рахмат Гулямович,

2.Ибодуллаев Рустам,

3.Абдуллаева Луиза Юсуповна,

4. Рўзиев Фатулло Шукуруллаевич

5.Худоёров Баходир

Ушбу беш нафар номзодлардан 4 нафарини сайлаб олишимиз лозим.

  • раиси кун тартибининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли номзодлар такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.
  • тўртинчи масала бўйича :йиғилиш раиси “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2017 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотни танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш лозимлигини билдирди. Кузатув кенгашининг таклифи қуйиадгича: жамиятнинг 2017 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун бу масалада “PROMSTROY–Audit” МЧЖ аудиторлик ташкилотини белгилаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдори 2500 минг сўм билан чегараш. (лицензия илова этилади).
  • раиси кун тартибининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.

Ўн бешинчи масала бўйича: йиғилиш раиси Кузатув кенгаши ўзининг ваколатларидан келиб чиқган ҳолда Тафтиш комиссияси раисига 2016 йилги фаолияти учун 500 минг сўм мукофот тайинлаш таклифини киритганини билдриб, Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот бериш ва унинг миқдори акциядорларнинг ўзлари ҳал этишлари мумкинлигини айтди.

Акциядорлар Кузатув кенгаши аъзоларига, ҳар бирига 1200 минг сўмдан мукофот пули белгиланиши таклифларини биолирдилар ва бу таклиф бюллетенга киритилди.

  • раиси кун тартибининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.

Ўн олтинчи масала бўйича: йиғилиш раиси таъкидладики бизнес-режа кўрасткичларини бажарилишини таъминлаш ижтимоий мухим озиқ-овқат моллари (ун, ўсимлик ёғи ва шакар)ни ажратиладиган ҳажмлари билан ҳамда уларнинг ўзгарувчилиги билан бевосита боғлиқ бўлгани режага ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш масаласини олдинга сурмоқда ва бу ваколат акциядорлар умумий йиғилиши томонидан Кузатув кенгашига вақтинча барилиши мақсадга мувофиқ.. Шуни назарда тутиб Кузатув кенгаши бу ваколатни сўраб йиғилишга мурожаат этмоқда.

 

  • раиси кун тартбининг мазкур масаласи юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тасдикланган бюллетенда тегишли матн такдим этилганини айтиб,акциядорларга ўзларининг муносабатларини билдиришларини сўради.

Саноқ комиссияси раиси Н.Гаффарова акциядорларга овоз бериш тартибини яна бир бор тушунтириб, бюллетенлларни тўлдиришларини сўради. Саноқ комиссияси ишини якунлангандан сўнг, овоз бериш натижаларини эълон қилиш учун сўз саноқ комиссияси раиси Н.Гаффаровага берилди (комиссия баённомаси илова қилинади).

Овоз бериш натижалари қуйидагича:

1.Акциядорлиарнинг йиллик умумий йиғилиши регламенти ва иш тартибини тасдиқлаш.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди.

2. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Бошқаруви раисининг 2016 йилдаги молия-хужалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткиларини бажаришини таъминлаш бўйича ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда 2017 йилдаги режалар тўғрисида.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди.

3. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Тафтиш комиссияси томонидан 2016 йилда амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботи ва жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулоси.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди.

4. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Кузатув кенгашининг жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича 2016 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ва 2017 йилдаги режалар тўғрисида.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди.

5.“BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2016 йил молия-хўжалик фаоляти якуни бўйича йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарар ҳисоб варағини тасдиқлаш тўғрисида.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди.

6. BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2015 йил фаолияти якунлари ҳамда бошқарув фаолятини баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди.

7. 2016 йил якунларига бўйича “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB томонидан олинган 459966000 сўм соф фойдани қуйидагича тақсимлаш:

1) Соф фойданинг 203784480 сўмини ёки 44,31 % ни жамиятнинг жамғарилган (тақсимланамган) фойда ҳисобига йўналтириш.

  • 2) Соф фойданинг 256181520 с ёки 55,69 % ни дивидендларга йўналтириш. Ўртача бир акцияга ҳисобланадиган дивиденд 434 сўмни ташкил қилади, бу эса имтиёзли акцияларрга белгиланган дивиденд миқдоридан (290,75 сўм) кўп бўлганлиги сабабали жамият Уставининг 10.4 моддасига асосан имтиёзли акцияларга одий акцияларга ҳисобланадиган дивидендлар тўланади. Натижада дивидендлар қуйидагича тақсимланади:

А) Имтиёзли акцияларга 16058000 сўм

Б) Оддий акцияларга 240123520 сўм , жумладан:

- давлат активлари бўйича 78988000 сўм

- колган оддий акция эгаларига 161135520 сўм

Дивидендлар пул маблағлари билан тўланади.

2016 йил учун дивидендларни тўлаш муддати 2017 йил 12 июндан 12 июл кунигача.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди.

8. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Бошқарув раиси И.Холов билан бир йилга меҳнат шарномаси муддати узайтирилсин..

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди

9. 2017 йилга мўлжалланган “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг бизнес-режаси тасдиқлаш.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди

10. BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB ташкилий тузулмасини тастиқлаш.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди

11. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлови натижалари:

Гайбулов Абдулла Насиллаевич - 553280

Ким Юрий Иванович - 0

Рахматов Алишер Бахшиллаевич - 553280

Рустамов Бахтиёр Равшанович - 553280

Хакимов Шухрат Темурович - 553280

Қосимов Одил Рахматович – 0

Мўминов Абдулло Илхомович – 0

Рахимов Миршод Хамидович – 0

12. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлови натижалари:

Нартажиев Содиқ - «ёқлаб» - 123758, «қарши» -0, «бетараф» -45500

Отабаев Ахмад Юсупович - «ёқлаб» -123762, «қарши» -0, «бетараф» -45500

Сафаров Шерали- «ёқлаб» - 123760, «қарши» -0, «бетараф» -45500

Қаландаров Жавлонбек Жамолович - «ёқлаб» - 0, «қарши» -0, «бетараф» -45500

13. Бошқарув аъзоларини сайлови натижалари:

Алиев Рахмат Гулямович - «ёқлаб» - 138320, «қарши» -0, «бетараф» -0

Ибодуллаев Рустам Рахманович- «ёқлаб» - 138320 «қарши» -0, «бетараф» -0

Абдуллаева Луиза Юсуповна - «ёқлаб» - 138320, «қарши» -0, «бетараф» -0

Рўзиев Фатулло Шукруллаевич - «ёқлаб» - 138320, «қарши» -0, «бетараф» -0

Худоёров Баходир- «ёқлаб» - 0, «қарши» -0, «бетараф» -0

14.“BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB ниг 2017 йилги молия-хўжалик фаолятини текшириш бўйича “PROMSTROY–Audit” МЧЖ аудиторлик ташкилоти тайинлансин ва унга тўланадиган ҳақ миқдори 2500 мин. сўм деб белгилансин.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди

15. 2016 йил якунлари бўйича “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB

Кузатув кенгаши аъзоларига 1200. минг сўмдан;

Тафтиш комсиссияси раисига 500 минг сўм мукофот тайинлансин.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди

16. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 59 ва 75 моддаларига мувофиқ корхонанинг бизнес-режасига 2017 йил давомида зарурат бўлганда ўзгартириш киритиш ваколати Кузатув кенгашига берилсин.

Овоз бериш натижалари:: «ёқлаб» - 553280, «қарши» -0, «бетараф» -0

Қарор бир овоздан қабул қилинди

 

BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар:

1.Акциядорлиарнинг йиллик умумий йиғилиши регламенти ва иш тартибини тасдиқлансин.

2. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Бошқаруви раисининг 2016 йилдаги молия-хужалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткиларини бажаришини таъминлаш бўйича ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда 2016 йилдаги режалар тасдиқлансин.

3. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Тафтиш комиссияси томонидан 2016 йилда амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботи ва жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулоси тасдиқлансин.

4. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Кузатув кенгашининг жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича 2016 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ва 2017 йилдаги режалар тасдиқлансин.

5.“BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2016 йил молия-хўжалик фаоляти якуни бўйича йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарар ҳисоб варағи тасдиқлансин.

6. BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг 2016 йил фаолияти якунлари ҳамда бошқарув фаолятини баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви хулосаси тасдиқлансин.

7. 2016 йил якунларига бўйича “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB томонидан олинган 459966000 сўм соф фойдани қуйидагича тақсимлансин:

1) Соф фойданинг 203784480 сўмини ёки 44,31 % ни жамиятнинг жамғарилган (тақсимланамган) фойда ҳисобига йўналтирилсин.

  • 2) Соф фойданинг 256181520 с ёки 55,69 % ни дивидендларга йўналтирилсин. Ўртача бир акцияга ҳисобланадиган дивиденд 434 сўмни ташкил қилади, бу эса имтиёзли акцияларрга белгиланган дивиденд миқдоридан (290,75 сўм) кўп бўлганлиги сабабали жамият Уставининг 10.4 моддасига асосан имтиёзли акцияларга одий акцияларга ҳисобланадиган дивидендлар тўланади. Натижада дивидендлар қуйидагича тақсимлансин:

А) Имтиёзли акцияларга 16058000 сўм

Б) Оддий акцияларга 240123520 сўм , жумладан:

- давлат активлари бўйича 78988000 сўм

- колган оддий акция эгаларига 161135520 сўм

Дивидендлар пул маблағлари билан тўланади.

2016 йил учун дивидендларни тўлаш муддати 2017 йил 12 июндан 12 июл кунигача белгилансин.

8. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Бошқарув раиси И.Холов билан бир йилга меҳнат шарномаси муддати узайтирилсин..

9. 2017 йилга мўлжалланган “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB нинг бизнес-режаси тасдиқлансин.

10. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB ташкилий тузулмасини тасдиқлансин.

11. “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Кузатув кенгаши аъзолари этиб Гайбулов Абдулло Насуллаевич, Рахматов Алишер Бахшиллаевич, Рустамов Бахтиёр Равшанович, Хакимов Шухрат Темуровичлар сайландилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215 –сонли қарори билан тасдиқланган “Давлатга тегишли акциялар пакетларини(улушларини) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнга асосан давлат активларини ишончли бошқарувчиси (унинг ваколатли вакили) лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмаслиги сабабли Кузатув кенгаши таркибига Давлат активларини ишончли бошқарувчисининг ваколатли вакили сифатида “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси бошқарма бошлиғи Асамов Шарафидин Сайфитдинович киритилади.

  1. BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB Тафтиш комиссияси аъзолари этиб Нартажиев Содиқ, Отабаев Ахмад Юсупович, Сафаров Шералилар сайландилар.

13. Бошқарув аъзолари этиб Алиев Рахмат Гулямович,Ибодуллаев Рустам Рахманович, Абдуллаева Луиза Юсуповна, Рўзиев Фатулло Шукруллаевич сайландилар.

14.“BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB ниг 2016 йилги молия-хўжалик фаолятини текшириш бўйича “PROMSTROY–Audit” МЧЖ аудиторлик ташкилоти тайинлансин ва унга тўланадиган ҳақ миқдори 2500 мин. сўм деб белгилансин.

15. 2016 йил якунлари бўйича “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB

Кузатув кенгаши аъзоларига 1200 минг сўмдан;

Тафтиш комсиссияси раисига 500 минг сўм мукофот тайинлансин.

18. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 59 ва 75 моддаларига мувофиқ корхонанинг бизнес-режасига 2017 йил давомида зарурат бўлганда ўзгартириш киритиш ваколати Кузатув кенгашига берилсин.

Шунинг билан BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” AJ UHB акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ишини тугатди.

Баённомани тузиш санаси: 2017 йил 22 май.

 

 

Йигилиш раиси : ________________ Б.Рустамов

 

Йиғилиш котиби : ________________ С.Расулов

Юклаб олиш Молиявий хисоботлар