Жамият хужжатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” aksiyadorlik jamiyati ulgurji hududiy baza

 

«КУЗАТУВ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА»ги

 

Н И З О М И

(янги тахрирда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бухоро ш. - 2020 йил

 

BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” aksiyadorlik jamiyati ulgurji hududiy baza

Кузатув кенгаши тугрисида

Н И З О М И

 

I. Умумий коидалар

 

1.1. Мазкур Низом “BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” A J UHB Кузатув кенгашининг макомини аниклайди ва унинг ишини, кенгашга аъзоларни сайлаш тартибини, шунингдек хар бир аъзонинг хукук ва мажбуриятларини белгилайди.

1.2. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунига ва «BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO» АJ UHB уставига мувофик ишлаб чикилган.

1.3Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ушбу Қонун ва жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

1.4. Жамият кузатув кенгаши ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва “Жамият кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширади.

 

II. Акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ваколати ва уни сайлаш

 

2.1. Жамият Кузатув Кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан Қонун 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

-акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- жамият Уставининг 9.5.-моддаси а) хатбошида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

- корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш,;

- жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режасини кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқуллаш;;

- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш, агар бу жамият уставига кўра акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилмаган бўлса;

- жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

- жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

- Қонуннинг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра қуйидагилар жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилиши мумкин:

- жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

- Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;

- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига Қонун ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал қилиш, жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

 

III. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, тайинлаш

 

3.1. Жамият кузатув кенгаши 5 кишидан иборат булиб, бир йил муддатга сайланади.

3.2 Жамият кузатув кенгашининг аъзолари Қонунда ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

Жамият бошқаруви аъзолари ва директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар жамият уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қўйилиши мумкин.

Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

Давлат вакили – давлат активларини ишончли бошқарувчиси лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).

 

IV. Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши раиси

4.1. Жамият кузатув кенгашининг раиси, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

4.2. Жамиятнинг кузатув кенгаши, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўз раисини кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.

4.3. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик қилади.

4.4. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

 

V. Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши мажлисларини утказиш тартиби

5.1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси (тафтишчисининг), ижроия органи аъзосининг, шунингдек жамият уставида белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби жамиятнинг уставида белгилаб қўйилади.

5.2. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият уставида белгиланади, бироқ у жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

5.3. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

5.4. Кузатув кенгаши мажлислари камида йилнинг ҳар чорак якуни билан бизнес-режа курсаткичларини бажарилиши юзасидан Жамият Бошқаруви ҳисоботини кўриб чиқиш учун тасдиқланган режа асосида ҳамда ушбу Уставнинг 10.11.моддасига биноан чақирилади.

Кузатув кенгаши раиси Кенгаш мажлисини ўтказиш муддати, вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида Кенгаш аъзоларини электрон почта орқали огоҳлантиради ва керакли ҳужжатларни тақдим этади:

- режалаштирилган масалалар юзасидан мажлис ўтказиладиган санадан камида ўн кун кечиктирмай;

- бошқа масалалар юзасидан мажлис ўтказиладиган санадан камида беш кун кечиктирмай.

5.5. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

5.6. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

5.7. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.

5.8. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

- мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

- мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

- мажлиснинг кун тартиби;

- овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

- қабул қилинган қарорлар.

5.9. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

5.10. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

5.11. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

 

VI. Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг

хукук ва мажбуриятлари

6.1. Кузатув кенгаш аъзоси:

Кузатув кенгаш йигилишда шахсан катнашиш, йигилишда мухокама килинаетган масала юзасидан регламент билан ажратилган вакт доирасида сузга чикиш;

ишларнинг шу кундаги ахволи тугрисида, акциядорлик жамиятининг ишлаб чикариш-хужалик ва тижорат фаолиятининг бирор-бир давр ичидаги асосий натижалари хакида, уни ривожлантириш режалари тугрисида барча тулик ва ишончли ишлаб чикариш хамда молия ахборотини олиш.

Кузатув кенгаш аъзолари уртасида вазифаларни таксимлаш Кузатув кенгаш раиси томонидан Кузатув кенгашнинг хар бир аъзоси учун аник амалга оширилади.

6.2. Кузатув кенгаш аъзоси битишувларни тузувчи томонлардан бири акциядорлик жамияти хисобланган битишувда молиявий манфаатдорликка эга булган холларда, шунингдек, Кузатув кенгаш аъзоси билан акциядорлик жамияти манфаатлари бошкача тарзда зиддиятли холларда, Кузатув кенгаш аъзоси уз манфаатдорлиги тугрисида Кузатув кенгашда битишув тузилгунга кадар хабар беришга мажбурдир, битишув тугрисидаги карор эса бундай манфаатдорликка эга булмаган Кузатув кенгашнинг купчилик аъзолари, ехуд Акциядорларнинг умумий йигилишида купчилик акциядорлар томонидан кабул килиниши керак. Бунда алар бундай битишув юзасидан на мухокамаларда, на карорлар кабул килишда катнашмайдилар.

6.3. Кузатув кенгаш аъзолари еки билвосита Кузатув кенгаш томонидан у еки бу карорларни кабул килишга таъсир курсатганлик учун хак олиш хукукига эга эмаслар.

6.4. Кузатув кенгаш аъзолари акциядорлик жамияти имкониятлари (мулкий ва намунавий хукуклар, хужалик фаолияти сохасидаги имкониятлар, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалар тугрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш максадида фойдаланиш хукукига эга эмаслар.

6.5. Кузатув кенгаш аъзолари узларининг лавозими мажбуриятларини халол, шунингдек, акциядорлик жамияти манфаатлари йулида улар энг яхши деб хисоблайдиган усул билан оширишга мажбурдирлар.

 

VII. Кузатув кенгаш аъзоларининг жавобгарлиги.

7.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

Агар ушбу модда қоидаларига мувофиқ бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.

7.2. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси, директори ёки бошқарув аъзоси, шунингдек ишончли бошқарувчи устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

 

VIII. Кузатув кенгаши аъзоларининг харажатларини қоплаш ва рағбатлантириш тартиби.

8.1. Вилоят худудидан ташқарида яшайдиган ва ишлайдиган Кузатув кенгаши аъзоларига, уларнинг акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва кенгаш йиғилишларида қатнашиш ҳамда тасдиқланган Кузатув кенгаши режасига биноан жамиятда кенгаш аъзоси функциясини бажариш учун жамият томонидан қуйидаги харажатлар қопланади:

- Ўзбекистон Респрубликаси худудида белгиланган сафар харажатлари миқдори доирасида (камида уч кунлик муддатда: вилоятга етиб келиш, вилоятдан жўнаб кетиш ва тадбирда қатнашиш кунлари), Кузатув кенгаши аъзоси ишлаётган корхонаси маъмурияти томонидан кенгаш қарорига ёхуд хатига асосан белгиланган шаклдаги расмийлаштирилган хизмат сафари варағига биноан тўланади;

- вилоятга келиб-кетиш харажатлари:

а) самолетда эконом-класс нархларида;

б) поездда купе нархларида;

в) шаҳарлараро автомобил қатновида сотиб олинган чипта асосида.

- меҳмонхона харажатлари.

8.2. Кузатув кенгаши аъзоларига бир йил учун молявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Жамият бизнес-режада белгиланганидан ортиқ олган соф фойдага эришганлик учун мукофот пули берилади.

Мукофот пули жами миқдори бир йил учун молявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Жамият бизнес-режада белгиланганидан ортиқ олган соф фойда миқдорининг камида 1,0 % ни акциядорлар томонидан соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқишда йиллик умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

Мукофот пули кенгаш раиси ва аъзолари ўртасида тенг миқдорла бўлинади.

8.3. Кузатув кенгашига мукофот манбаси Жамият соф фойдасини тақсимлаш ҳақидаги низомга мувофиқ фойданинг режадан ортиқ қисмидан шакллантириладиган корпоратив бошқарув органлари ва меҳнат жамоасини моддий рағбатлантириш жамғармасидаир.

8.4. Сўраб олинмаган ҳамда Кузатув кенгаши аъзони айби билан олинмаган мукофот уч йил ўтгандан кейин Жамият даромадига киритилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” aksiyadorlik jamiyati ulgurji hududiy baza

 

«ИЖРО ОРГАНИ (БОШҚАРУВИ) ТЎҒРИСИДА» ги

 

Н И З О М И

(янги тахрирда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бухоро шаҳри-2020 йил

 

 

Акциядорлик жамиятининг ижро органи (Бошқаруви) туғрисида

НИЗОМ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Мазкур Низом «BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO» АJ UHB ижро этувчи органининг (Бошқарувининг) мақомини белгилайди ва унинг ишини, тайинлаш тартибини, шунингдек хуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ижро этувчи орган деганда якка бошчилик қиладиган ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган, ёлланадиган тижорат ташкилоти (бошқарувчи ташкилот) ёки якка тадбиркор (бошқарувчи) тушунилади. Акциядорлар умумий йигилишининг қарорига кўра ижро этувчи орган ваколатлари шартнома бўйича, шу жумладан танлов асосида тижорат ташкилотига (бошқарувчи ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркорга (бошқарувчига) берилиши мумкин. Агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартлари Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

1.2. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тўгрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конунига ва ««BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO» АJ UHB Уставига мувофик ишлаб чикилган.

 

II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИОРГАНИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ

2.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига рахбарлик акциядоларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланадиган беш кишидан иборат ва Бошқарув раиси раҳбарлик қиладиган Жамият Бошқаруви томонидан амалга оширилади.

Бошқарув таркибига қўйидагигилар кириши мумкин:

- Бошқарув раиси ва унинг ўринбосари, бош ҳисобчи ва бошқа бош мутахассислар;

- асосий ишлаб чиқариш буғунлари раҳбарлари;

-Жамиятнинг асосий фаолиятини таъминловчи бошқа мутахассислар.

2.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган жамият бошқарув раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига йўл қўйилади.

2.3. Жамият ижроия органи акциядорлар умумий йигилиши ва кузатув кенгашининг карорлари бажарилишини ташкил килади.

2.4. Жамият Бошқарувининг ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолияти устидан рахбарлик қилишда барча масалалар киради, акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

2.5. Жамиятнинг бошкарув раисининг хукуклар ва мажбуриятлари «Акциядорлик жамиятлари ва уларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Конуни, бошка конун хужжатлари, жамият устави томонидан хамда у билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал килиш муддатини узайтириш (шартномани кайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор килиш) мумкинлиги) тугрисида хар йили карор кабул килинади. Жамият номидан шартномани кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс имзолайди. Жамиятнинг бошкарув раиси акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш буйича мажбуриятлари хамда акциядорларнинг умумий йигилиши ва кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес режасини бажариш кандай бораётганлиги юзасидан берадиган хисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим.

2.6. Жамиятнинг бошкарув раисига туланадиган мехнат хаки ва бошка хаклар микдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тугридан-тугри боглик булиб, шартномада белгиланиши керак.

2.7. Жамиятнинг бошқарув раиси вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.

2.8. Кузатув кенгаши жамиятнинг бошкарув раиси билан тузилган шартномани, агар шартнома тузишда улар жамият уставини купол тарзда бузишга йул куйган булса ёки уларнинг харакатлари (харакатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган булса, муддатидан илгари тугатиш (бекор килиш) хукукига эга.

2.9.

2.10. Жамият кузатув кенгаши томонидан жамият бошқарув раисининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, жамият ижроия органининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёхуд жамият ижроия органининг раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.

 

III. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ

ОРГАНИНИНГ РАХБАРИ

3.1. Ижро этувчи орган рахбари акциядорлик жамияти фаолиятининг барча масалаларини мустакил равишда хал килади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно.

3.2. Ижроия орган раҳбари (бошқарув раиси)нинг вазифалари:

- ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатига киритилган масалалардан ташқари;

- Акциядорлар умумий йигилиши ва жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;

- Акциядорлар умумий йигилиши ва жамият Кузатув кенгашига йиллик бизнес-режа ижроси бўйича, ҳамда ўз ваколатига кирувчи бошқа ишлар бўйича хисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;

- жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;

- жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

- жамият фаолиятини ва ижтимоий сохани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;

- жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

- жамиятнинг барча таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;

- жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлигилигини таъминлаш, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилиши, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти тўгрисидаги маълумотлар тақдим этиш;

- жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўгрисидаги ҳужжатлар жамиятнинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилиши;

- давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

- жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланиши, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатув кенгаши томонидан белгиланади;

- хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;

- жамиятни малакали ходимлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;

- меҳнат ва технология интизомига риоя қилиниши, ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини таъминлаш ва жамият ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш;

- жамоа музокораларида ижроия орган вакилларининг иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;

- Кузатув Кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишига Жамият фойдасини тақсимлаш ва зарарларни қоплаш бўйича таклифлар тақдим этиш;

- Юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан даъво қилиш ҳақида қарор қабул қилиш. Жамият мулки ва воситаларидан ушбу Устав ва амалдаги қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида фойдаланиш;

- узоқ муддатли хизмат сафари ва меҳнат таътили вақтини Кузатув кенгаши билан келишиш, ўзи йўқлиги даврида бошқарув раиси вазифасини бажарувчи тўғрисида Кузатув кенгашига ахборот бериш;

- мазкур Низом ва қонунчилик билан ижроия органи ваколатига киритилган бошқа масалаларни амалга ошириш.

3.3. Бошқарув раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномаси билан бошқарув раиси ваколатига юклатилган жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича барча масалаларни мустақил ҳал этиш;

- акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;

- акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблагларини тасарруф қилиш;

- шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;

- ишончномалар бериш;

- банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш;

- ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;

- ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш;

- жамоа музокараларида Жамият номидан иштирок этиш ва жамоа шартномаларини тузиш;

- Жамият ходимларини моддий рағбатлантириш;

- Жамият ходимлардан ички меҳнат тартиби, ҳамда жамиятда амал қилаётган бошқа қоида ва тартибларга, шунингдек меҳнат шартномасига риоя қилишни талаб қилиш. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизомини бузган холатларда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш;

- ходим билан меҳнат шартномаси расмийлаштириш вақтида унинг учун Жамиятнинг хизмат ва тижорат сири деб белгиланувчи ахборотларнинг ҳажми ва таркибини белгилаш;

- амалдаги конун хужжатларида назарда тутилган ахборотлар улар томонидан олиниши, акциядорларнинг умумий йигилишида катнашиш, дивидендлар хисобланиши ва туланиши буйича акциядорларнинг барча хукукларга риоя килиш;

- мазкур Низом ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар.

3.4. Ижро этувчи орган рахбарининг аник хукуклари ва мажбуриятлари у билан тузиладиган мехнат шартномасида олдиндан келишиб олинади.

 

IV. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ

ОРГАНИ РАХБАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

4.1. Агар ижро этувчи орган рахбари (бошқарув раиси) акциядорлик жамияти томонларидан бири хисобланган битишувдан молиявий манфаатдор бўлган такдирда, у карор кабул килингунча ўзининг манфаатдорлиги тўгрисида хабар беришга мажбур ва овозга кўйилганда катнашмайди.

4.2. Ижро этувчи орган рахбари (бошқарув раиси) унга хизмат мавкеи билан берилган хукуклардан ўзи мехнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг максадлари манфаатлари йўлида фойдаланмаслиги керак.

4.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи рахбари (бошқарув раиси) акциядорлик жамияти мол-мулкини тасарруф килишдан шахсий фойда кўриш бўйича харакатларга йўл кўймаслиги керак.

4.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг рахбари (бошқарув раиси) рахбарлик даврида фаолияти акциядорлик жамияти махсулотларини сотиш ёки хизматлар такдим этишда қийинчилик келтириб чиқарадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда катнашиш хукукига эга эмаслар. Ижро этувчи орган рахбари акциядорлик жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида акциядорлик жамияти Кузатув кенгашини хабардор қилмоги лозим.

4.5. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи рахбари (бошқарув раиси) ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, натижасида жамиятига етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конун хужжатларига ва жамият Уставига мувофик акциядорлик жамиятига етказилган зарарни коплаш бўйича тўлик хажмида акциядорлик жамияти олдида жавоб беради.

4.6. Жамият бошқаруви раиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

4.7. Агар ушбу модда қоидаларига мувофиқ бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

4.6. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамиятнинг бошқарув раиси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

 

 

 

 

Юклаб олиш Документ 1