Захира махсулотлари улгуржи нархларда сотилмоқда

12 феврал 2018

2017-2018 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун захирага ғамланган қишлоқ хўжалиги махсулотлари вилоятдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларига бўлган талабни қондириш, нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида аҳолига арзон нархларда тарқатиб келинмоқда. Жумладан "Бухоро гўшт-сут савдо" улгуржи ҳудудий базаси томонидан 2018 йил январ ойида вилоят аҳолисига деҳқон бозорлари орқали 350 тонна картошка, 200 тоннага яқин пиёз, 240 тонна сабзи ва 120 тонна гуруч арзон нархларда етказиб берилди. Ҳозирги кунда улгуржи база томонидан картошка 3000 сўмдан, пиёз 1600 сўмдан ва гуруч 4000-5000 сўмдан аҳолига сотилмоқда