Акциядорларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари

BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO” aksiyadorlik jamiyati ulgurji hududiy baza акциядорлар умумий йигилиши тугрисида

Н И З О М И

 

I. Умумий коидалар.

1.1. Мазкур Низом «BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO» АJ UHB акциядорлари Умумий йигилиши макомини белгилайди ва унинг ишини, уни утказиш ва карорлар кабул килинишини тартибга солади.

  1. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида» ги Узбекистон Республикаси Конунига хамда «BUXORO GO’SHT-SUT SAVDO» АJ UHB Уставига мувофик ишлаб чикилган.

1.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

1.4. Акциядорларнинг умумий йиллик йиғилиши ҳар йили молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек ушбу Қонун 59-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йигилишидан бошка утказиладиган йигилишлар навбатдан ташкари йигилишлар хисобланади.

1.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

 

II. Акциядорлар умумий йигилишиниг ваколатлари

2.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

2.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

а) жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

б) жамиятни қайта ташкил этиш;

в) жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

е) жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш;

ё) жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;

ж) ўз акцияларини олиш;

3) жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

и) жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

к) жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

л) жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

м) жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

н) жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

о) қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

п) жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

р) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

с) Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

т) акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

у) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

ф) жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

х) Қонуннинг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ч) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно:

жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш;

жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

 

2.3 Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича қуйидагилар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади:

жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар;

Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар.

Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, агар Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган, ҳал қилиш чоғида жамиятнинг оддий ва имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эга бўладиган масала юзасидан овозларни санаб чиқиш овоз берувчи акцияларнинг барчаси бўйича биргаликда амалга оширилади.

Жамият устави 7.5.–моддасиниг а), б), в), д), м) хатбошларида ҳамда Қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

2.4.Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.

2.5.Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

Агар акциядор узрли сабабга кўра акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.

III. УМУМИЙ ЙИГИЛИШДА КАТНАШИШ ХУКУКИ, АКЦИЯДОРЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛЛАРИНИ РУЙХАТДАН УТКАЗИШ, ЖАМИЯТ УМУМИЙ ЙИГИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ

 

3.1 Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

3.2 Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар мазкур реестр тузилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни тузишда йўл қўйилган хатолар тузатилган тақдирдагина қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.

3.3 Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Давлат вакилининг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи шахсан унинг ўзи томонидан амалга оширилади.

3.4 Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

3.5 Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.

 

IV. ЖАМИЯТ УМУМИЙ ЙИГИЛИШИНИНГ КУН ТАРТИБИГА

ТАКЛИФЛАР КИРИТИШ

4.1 Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли. Шунингдек, Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

4.2 Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

4.3 Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

4.4 Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда 4.1 бандида белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

- 4.1 бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;

- акциядорлар (акциядор) жамиятнинг 4.1 бандида назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

- 4.1 бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;

- таклифлар ушбу Қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.

4.5 Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

4.6 Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

 

V. АКДИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИГИЛИШИНИ УТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КУРИШ

5.1 Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамиятнинг кузатув кенгаши, ушбу Низомнинг 6.7 бандида назарда тутилган ҳолларда эса, умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:

умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

умумий йиғилишнинг кун тартибини;

умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

 

5.2 Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, «турли масалалар», «бошқа масалалар», «ўзга масалалар» ва шу сингари таърифларнинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.

5.3 Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

5.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг директор (бошқарув раиси) билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчилигига) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.

5.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборотнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

 

VI. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШКАРИ УМУМИЙ ЙИГИЛИШИНИ УТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КУРИШ

6.1 Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг) ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

6.2 Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

6.3 Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.

6.4 Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

6.5 Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

6.6 Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) 6.1 бандида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;

кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала ушбу Қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.

6.7 Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Жамият кузатув кенгаши ушбу Қонунда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

 

VII. УМУМИЙ ЙИГИЛИШ КВОРУМИ

7.1 Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

7.2 Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

7.3 Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддасида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.

7.4 Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

7.5 Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

 

VIII.УМУМИЙ ЙИГИЛИШНИНГ ИШЧИ ОРГАНЛАРИ

8.1. Куйидагилар умумий йигилиш органлари хисобланади: Раёсат(йиғилиш раиси), санок комиссияси, котиб (котибият).

8.2. Акциядорлар Умумий йиғилиши раёсати Акциядорлар умумий йиғилишида сайланади. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

8.3. Умумий йигилиш раиси, йигилишни боришига рахбарлик килади, умумий йигилиш ишчи органлари шуни мувофиклаштиради, масалаларни мухокама килиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутк сузлашлари вактини чегаралайди, йигилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб урнатилишини таьминлайди.

  1. 8.5. Умумий йигилиш раиси ва котиби икки нусхада тузуладиган умумий йигилиш баёнини имзолайдилар.

8.6. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

8.7. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига жамият кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари (тафтишчиси), жамият директори, жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчи, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.

8.8. Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг бир овоз берувчи акцияси 1 овоз» принципи бўйича амалга оширилади (жамият кузатувчи кенгаши аъзолари сайловлари бўйича номзодлар сонига қараб, қанча бўлса шунча овоз берилган ҳоллар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари).

8.9. Овоз бериш бюллетенлари орқали амалга ошириладиган овоз беришда овозлар овоз берувчиларга овоз беришнинг эҳтимол тутилган вариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган талаб бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ундаги мавжуд масалалар бўйича овозлар ҳисобланмайди.

8.10. Агар овоз бериш бюллетенида овоз беришга қўйилган бир неча масала мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган талаб бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя қилинмаслиги овоз бериш бюллетенининг умуман ҳақиқий эмаслиги тан олинишига олиб келмайди.

8.11. Саноқ комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш кўрувчи йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади.

8.12. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.

8.13. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида саноқ комиссияси кузатувчи кенгашнинг топшириғига кўра қуйидаги функцияларини амалга оширади:

Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузади;

овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради ва юборади, берилган (юборилган) бюллетенлар ҳисобини олиб боради.

8.14. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги умумий йиғилиши томонидан сайланган саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;

ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;

овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа ахбороти (материаллари)ни беради;

Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди.

8.15. Таркиби бўлиб ўтаётган акциядорлар умумий йиғилиши давомида тасдиқланган саноқ комиссияси:

- акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;

- акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан Умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларни тушунтиради;

- овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;

- овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг овоз беришда қатнашиши ҳуқуқини таъминлайди;

- овозларни санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;

- овоз бериш якунлари тўғрисида баён тузади;

- овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

8.16. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

8.17. Овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгаши томонидан чақирилмаган ҳоллар бундан мустасно. Овоз бериш бюллетени умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган акциядорга (унинг вакилига) берилади.

8.18. Овоз бериш бюллетенида: жамиятнинг тўлиқ фирма номи, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи, овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг таърифи ва уни кўриб чиқиш навбати, овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деган мазмундаги сўзлар билан ифодаланган овоз бериш вариантлари кўрсатилган бўлиши (бундан овоз беришга қўйилган масалага «ёқлайман» деган мазмундаги сўз билан ифодаланадиган кумулятив овоз бериш мустасно), овоз бериш бюллетени акциядор (унинг вакили) томонидан имзоланиши лозимлиги тўғрисидаги кўрсатма бўлиши керак.

Жамиятнинг кузатув кенгаши ёки тафтиш комиссияси аъзосини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги масала юзасидан овоз бериш ўтказилган тақдирда, овоз бериш бюллетенида номзод тўғрисидаги маълумотлар, унинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.

8.19. Умумий йигилиш котибиятининг сон ва шахсий таркиби акциядорлар умумий йигилиши томонидан тасдикланади.

8.20. Умумий йигилиш котибияти:

- умумий йигилишнинг боришини баёнга кайд килиб боради;

- ёзма буюртманомалар буйича йигилиш кун тартиби масалаларини мухокама килишда катнашиш истагини билдирувчилар руйхатини олиб боради;

- умумий йигилиш тамом булгандан сунг 10 кундан кечикмай акциядорлар умумий йигилиши баёнидан икки нусхада тузади.

 

IX. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИГИЛИШИ БАЁНИ

9.1 Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

9.2 Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;

жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;

умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;

умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.

9.3. Акциядорлар умумий йигилиши баёни акциядорлар умумий йигилиши раиси ва котиби томонидан имзоланади.

 

 

 

X. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИГИЛИШИ КАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ

10.1. Акциядорлар умумий йигилиши карорлари бажарилиши устидан назорат килишни, башарти йигилиш карорида узгача хол кайд этилмаган булса ва баёнда акс эттирилмаган булса, жамият кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

10.2. Акциядорлар умумий йигилишнинг карорлари, умумий йигилишда хозир булган, шунингдек хозир булмаган барча акциядорлар томонидан уларга тегишли кисми буйича бажарилиш мажбурийдир.