Акциядорларга

“БУХОРО ГЎШТ СУТ САВДО” АЖ УҲБ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2022 йил 30 июнь куни соат 9:00 да Бухоро вилояти Когон шоссеси кўчаси 10 уй манзилида жойлашган “Бухоро гўшт сут савдо” АЖ УҲБ маъмурий биносида 2021 йил якуни бўйича жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилади.

Акциядорларни хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 2 июнь ҳолатида, умумий йиғилишда қатнашиш учун реестр 2022 йил 24 июнь ҳолатида шакллантирилади.

2021 йил якуни бўйича акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишда кўйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1 Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламенти ва иш тартибини тасдиқлаш;

2 Акциядорларнинг умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш;

3 “Бухоро гўшт сут савдо” АЖ УҲБнинг 2021 йил учун мўлжалланган бизнес режа кўрсаткичлари бажарилишини кўриб чиқиш ва 2022 йил учун мўлжалланган бизнес режани тасдиқлаш;

4 “Бухоро гўшт сут савдо” АЖ УҲБ 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан бошқарув аъзоларининг ҳисоботи ва жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосаси;

5 “Бухоро гўшт сут савдо” АЖнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарар ҳисоб варағини тасдиқлаш тўғрисида;

6 “Бухоро гўшт сут савдо” АЖнинг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича аудиторлик текшируви хулосаси тасдиқлаш ва 2022 йил молия хўжалик фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ҳамда унга тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори чегарасини белгилаш;

7 “Бухоро гўшт сут савдо” АЖнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш;

8 “Бухоро гўшт сут савдо” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш;

9 “Бухоро гўшт сут савдо” АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш;

10 “Бухоро гўшт сут савдо” АЖ Бошқарув аъзоларини сайлаш;

11 “Бухоро гўшт сут савдо” АЖда янги бошқарув раисини тайинлаш ёки аввалги бошқарув раиси билан мехнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида;

12 2021 йил якунлари бўйича “Бухоро гўшт сут савдо” АЖ Кузатув кенгаши аъзолари ва Тафтиш комиссияси аъзоларига бир марталик мукофот миқдорини тайинлаш;

13 Жамиятнинг ташкилий ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамияти (АЖ)дан масъулияти чекланган жамият (МЧЖ)га ўзгартириш;

14 Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 59 ва 75 моддаларига мувофиқ корхонанинг бизнес-режасига 2022 йил давомида зарурат туғилганда ўзгартириш киритиш ваколатини Кузатув кенгашига вақтинчалик бериш тўғрисида.

Жамиятнинг телефон рақами: (0365) 225-50-59

Электрон почта манзили: info@bgss.uz

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. Бунда ишончномалар жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахсларнинг вакиллари учунэса юридик шахс томонидан берилган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Buxoro go’sht-sut savdo” AJ UHB маъмурий биносида ҳамда жамиятнинг расмий веб-сайти орқали www.bgss.uz танишишлари мумкин.

Юклаб олиш Бизнес план 2018

Юклаб олиш Бизнес план 2019

Юклаб олиш Бизнес план 2020

Юклаб олиш Бизнес план 2021

Юклаб олиш Бизнес план 2022